Жаҳон | 16:24 / 12.03.2018
16561
1 дақиқада ўқилади

Ҳужжат бўйича бўш бўлган вагонлардан 267 млн сўмлик маҳсулотлар топилди – ИИВ

Тошкент вилоятининг Бекобод туманида ҳужжат бўйича бўш бўлган вагонларда маҳсулот борлиги аниқланди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 10 март куни вилоят Божхона бошқармасидан тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил 20 февраль куни соат 13.30ларда Бекобод темир йўл бекатига Тожикистон Республикасидан Қозоғистон Республикасига транзит равишда ўтиш учун кириб келган юк поездининг ёпиқ типдаги бўш вагонлар божхона кўригидан ўтаётганида вагон ичидан умумий қиймати 267.986.000 сўмлик жами 29.894 дона тамаки маҳсулотлари топилиб, далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид