Фан-техника | 16:22 / 14.03.2018
6476
3 дақиқада ўқилади
Реклама

МДҲ мамлакатлари IT-бозори етакчиси Jet Infosystems Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очди

Фото: Jet Infosystems

Россиянинг энг йирик 10 компанияси сирасига кирувчи Jet Infosystems тизимли интегратори Тошкентда ўзининг ваколатхонаси - Jet Infosystems Central Asia'ни очди.

Jet Infosystems қуйидаги IT-ечимлари ва хизматларига ихтисослашган:

  • маълумотлар билан ишлаш маркази (МИМ);
  • корпоратив даражадаги ҳисоблаш ва дастурлаш комплексларини (шу жумладан, сунъий интеллект асосида махсус телеком ечимлари, тизимлар) яратиш;
  • тармоқ инфратузилмаси;
  • мултимедиа-платформалари;
  • маълумот хавфсизлиги (МХ) тизимларини лойиҳалаш ва яратиш;
  • IT ва МХ соҳасида техник қўллаб-қувватлаш;
  • аутсортинг ва консалтинг.

Компания РФ ва МДҲ ҳудудида 13 та офис ва ваколатхонасига эга. Jet Infosystems'га асос солинганига 25 йилдан ортиқ вақт бўлган бўлса, бугунга келиб у  МДҲ ва Россия мамлакатлари IT-бозори етакчиси ҳисобланади.

Фото: Jet Infosystems

Jet Infosystems'га тизимли агрегатори 2006 йилдан бери Ўзбекистон бозорида ишлайди. Ўшандан буён IT -хизматларга маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан тушаётган буюртмалар сони саккиз бараварга ошган. Jet Infosystems 12 йил ичида Ўзбекистонда 25 дан ортиқ лойиҳаларни амалга оширган. Компания йирик компанияларга инновацион технологияларни татбиқ этиб, уларнинг бизнеси ривожи ва такомиллашувини таъминлайди.

"Jet Infosystems ривожланиш стратегиясининг бир қисми сифатида жорий йилда Ўзбекистонда компания расмий ваколатхонаси очилди, - дея таъкидлайди „Jet Infosystems“ компанияси бош директори ўринбосари, акциядор Андрей Самойлов. - Бугунги кунда Ўзбекистонда инновацион технологиялар ва энг янги IT-ечимларга бўлган катта қизиқишни кўриш мумкин, IT соҳасидаги давлат сиёсати эса иқтисодиётнинг турли тармоқларида ривожланишга сезиларли даражада имкониятларни очиб берди. Ишонтириб айтаманки, компаниянинг 25 йилдан ортиқ тарихи давомида тўплаган тажрибаси, шунингдек IT-мутахассисларимизнинг текширувлари энг мураккаб технологик масалаларни ечишда ёрдам беради ва Ўзбекистоннинг рақамли ўзгаришлари учун имкониятлар яратади".

Jet Infosystems'нинг ўзига хос жиҳатларидан бири у ҳар қандай соҳада саноат экспертизасини тақдим эта олади. Компания ҳар бир мамлакат маданиятини яхши ўрганиб, жойларда сифатли хизмат кўрсатади.

Фото: Jet Infosystems

Компания Oracle, SAP, IBM, VMware, Hitachi, Cisco, HP, Dell EMC ва бошқа кўплаб шу каби ишлаб чиқарувчиларнинг АТ-ечимлари расмий етказиб берувчиси ҳисобланади. 1991 йилдан бошлаб Россия ва МДҲининг 500 дан ортиқ корхона ва ташкилотлари "Jet Infosystems"нинг буюртмачисига айланган.

Jet Infosystems ҳақидаги батафсил маълумотларни компаниянинг facebook, twitter, telegram ва шахсий www.jet.su саҳифаси олиш мумкин бўлади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид