Жаҳон | 22:12 / 16.03.2018
23880
1 дақиқада ўқилади

Таниқли актёр Мэтт Деймон Трамп сабабли Австралияга кўчиб ўтмоқда

Мэтт Деймон оиласи билан Австралияга кўчиб ўтмоқда. 47 ёшли актёрнинг айтишича, у  АҚШ президенти Дональд Трампнинг сиёсатидан тўйиб кетган. Sydney Sunday Telegraph‘нинг хабар беришича, Деймон Байрон-Бейда яқинда "Тор: Рагнарёк" фильмида бирга суратга тушган Крис Хемсворт уйи ёнидан кўчмас мулк сотиб олган.

Шунингдек, Деймон ҳозирда йирик лойиҳаларда ишламаяпти. Актёр рафиқаси Лучана Барроза билан биргаликда 4 нафар фарзандни вояга етказмоқда.  

“Мэтт Голливуддаги барча дўстлари ва ҳамкасбларини Трампнинг сиёсатидан норози эканлиги, шунинг учун кўчиб кетаётгалиги ҳақида огоҳлантирган. Унинг бу қарори ишига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. У фақатгина фарзандлари хавфсиз жойда улғайишларини исташини айтган”, деб хабар бермоқда Sydney Sunday Telegraph нашри.

Фото: Imgur

 

Мавзуга оид