Эркак уйқусида Apple Watch орқали 911’ни чақирди ва уйига кириб келган уч полициячи туфайли уйғониб кетди
16 март куни твиттер фойдаланувчиси Жейсон Роули ўзининг ётоқхонасига кириб келган уч полициячи туфайли уйғониб кетган. Эркак Apple Watch билан ухлаётган бўлган ҳамда уйқусида тасодифан SOS режимини фаоллаштириб юборган. Бу ҳақда Роули твиттердаги саҳифасида айтиб берди.
Роулининг The Verge нашри билан суҳбатда таъкидлашича, полициячилар ўзларини мулойим ва хотиржам тутишган. Улар Apple Watch’дан ёлғон чақирувларга ўрганиб қолишгани ҳақида маълум қилишган. Твиттердаги шикоятларга кўра, бундай муаммо фавқулодда қўнғироқ режимини фаоллаштириши мумкин бўлган iPhone эгаларида ҳам юз бериб туради. Ҳар икки ҳолатда ҳам тизим учдан беш сонияга санайди, бу жараёнга сирена ҳамроҳлик қилади, шундан кейин 911 рақами терилади ва дўстлар ёки қариндошларга хабар юборилади.
SOS фавқулодда қўнғироқ функциясини ёқиш тугмачасига босиб, ушлаб турилса, ҳақиқатдан ҳам фаоллаштириш мумкин: кечаси, ухлаётганда эса буни тасодифан қилиб юбориш жуда осондир.
SOS фавқулодда чақирув режими WatchOS 4 ва iOS 11 чиқиши билан пайдо бўлди ҳамда фойдаланувчилар хавф туғилган пайтда сездирмасдан ёрдам чақиришига мўлжалланган.
Мавзуга оид
16:41 / 08.10.2024
Apple ақлли соатлари касалликни бир неча кун олдиндан прогноз қила олиши маълум бўлди
08:30 / 17.09.2020
Сингапурда Apple Watch соатлари билан шуғулланувчиларга пул тўланади
23:31 / 06.02.2020
Apple Watch савдоси ҳажми барча швейцар соатлари савдоси ҳажмидан ошиб кетди
14:54 / 19.08.2019