Буюк Британия ТИВ Путинни Гитлерга тенглаштирди
Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Борис Жонсоннинг тахмин қилишича, Россия президенти Владимир Путин жаҳон чемпионатини қабул қилиш орқали Россиянинг имижини яхшиламоқчи.
Reuters хабарига кўра, Британия парламентидаги чиқиши вақтида Жонсон депутатлардан бирининг худди шундай ҳолат 1936 йилда содир бўлгани, ўшанда Олимпиадани Берлинда ўтказиш орқали Адольф Гитлер Германия имижини яхшилашга урингани ҳақидаги фикрини маъқуллаган. «Ҳа, мен ҳам 1936 йил билан таққослашни мутлақо тўғри деб биламан», — деган вазир.
У шунингдек, Англия терма жамоасини 2018 йилги жаҳон чемпионатига юбормаслик тўғри бўлмаслиги, лекин фанатларнинг хавфсизлигини таъминлашга жиддий эътибор қаратиш зарурлигига урғу қаратган.
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй 21 март куни Ташқи ишлар вазирлиги Россиядаги мундиал чоғида англиялик фанатларга хавф юқори бўлиши мумкинлигидан ташвишланаётганини айтиб ўтганди.
Март ойи бошида Британия ҳукумати Россия билан зиддият ортидан жаҳон чемпионати очилиш маросимига Қироллик хонадони бошлиқ делегация бормаслигини маълум қилганди.
Бундай қарор қабул қилинишига, Англия жанубидаги Солсбери шаҳрида 4 март куни Россия Разведка бошқармасининг собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг заҳарланиши, Лондон Скрипалга Россияда ишлаб чиқарилган модда билан ҳужум қилгани, шу туфайли Россияни ушбу ҳужум ортида турган деб топиши сабаб бўлди. Москва ушбу ҳужумга алоқадорлиги бўйича барча айбларни инкор этмоқда.
Скрипалга ҳужумдан кейин Буюк Британия ва Россия бир-бирининг ҳудудидан дипломатларни чиқариб юборишга қарор қилди.
Мавзуга оид
23:14 / 30.09.2024
Борис Жонсон миграция инқирозида Франция президентини айблади
11:36 / 12.01.2024
Жонсон Москва ва Киев ўртасидаги музокараларни тўхтатгани ҳақидаги айбловни рад этди
11:58 / 10.06.2023
Борис Жонсон депутатлик лавозимини тарк этди
00:32 / 24.02.2023