Жамият | 20:30 / 21.03.2018
25184
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда Наврўз айёми кенг нишонланди — фотогалерея

Фото: KUN.UZ

Самарқанд шаҳрида Наврўз тантаналари халқ сайли кўринишида шаҳар ва вилоят аҳолиси томонидан қизғин нишонланмоқда.

Асосий тантаналар шаҳар марказидаги Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғида бўлиб ўтди. Шунингдек «Ёшлик» боғи, Регистон ва Театр майдонларида ҳам санъаткорлар ва бадиий жамоалар йиғилганларга хуш кайфият улашиб туришди.

Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғида вилоятдаги кўплаб корхона ва ташкилотлар, ўқув даргоҳлари, ёшлар иттифоқи бўлимлари томонидан баҳорий неъматлар дастурхони ташкил этилди. Дошқозонларда палов ва сумалак тайёрланди. Йиғилганларга улашилди. Истироҳат боғида турли танловлар ҳам ўтказилди. Кекса нуронийлардан тортиб ёшларгача — барча шу ерда жамулжам бўлишди.

 

Истироҳат боғига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф буюрди. Боғ айланиб, йиғилганларни шахсан ўзи қадимий байрам билан муборакбод этди.

Байрам тантаналари шаҳардаги Сўлим, Фарҳод, Кимёгарлар қўрғонидаги истироҳат боғларида ҳам давом эттирилмоқда.

Шуҳрат Шокиржонов,

Kun.uz мухбири

Мавзуга оид