Жаҳон | 17:50 / 22.03.2018
16607
1 дақиқада ўқилади

Хитойдаги эски конда ноодатий меҳмонхона қурилмоқда

Фото: People's Daily

Шангҳай шаҳридан унча узоқ бўлмаган ерда одамлар томонидан ташлаб кетилган 80 метрли кон ўрнида жойлашган меҳмонхона қурилиши якунланмоқда. У ер юзасидан фақат икки қаватлик баландликда бўлади.

Меҳмонхонада 370та хона бўлиши режалаштирилган, шунингдек, мажлислар заллари, дам олиш ҳудуди ва ресторанлар жойлашиши керак.

Қурилиш якунланганидан сўнг бино томида рекреацион боғ ҳудудини очиш режалаштирилган, бунинг учун у ерда майсазор ташкил этилади, дарахтлар экилмоқда. Режага кўра, бино марказида шаршара бўлади, у меҳмонхонанинг энг асосий ўзига хос жиҳатига айланиши керак.

Фото: People's Daily
Фото: People's Daily
Фото: People's Daily

Мавзуга оид