Жамият | 21:30 / 22.03.2018
11021
2 дақиқада ўқилади

ШИИББ бошлиғи: Тошкентда Наврўз байрами тинч ва осойишта ўтди

Тошкент шаҳрида Наврўз байрами тантаналари тинч ва осойишта вазиятда ўтди. Ўзбекистон Ички ишлар вазири ўринбосари, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев Яккасарой тумани ИИБда бўлиб ўтган очиқ мулоқотда шу ҳақда баёнот берди, деб хабар беради KUN.UZ мухбири. 

“Байрам тадбирлари фавқулодда ҳолатлардан холи, тинч ва осойишта ўтди. Бунинг учун барча шароит барпо этилган эди. Биргаликдаги ҳаракатларимиз якдиллиги самараси ўлароқ, барча байрам тадбирлари ўтадиган жойларда, парклар ва хиёбонларда тинчлик, осойишталик сақланди”, - деди генерал-майор Рустам Жўраев.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев

У, шунингдек байрам тадбирларига неча киши келганига доир рақамларни ҳам тақдим этди. 

“21 март куни шаҳардаги белгиланган жойларга 250 мингдан ортиқ тошкентликлар ва шаҳар меҳмонлари ташриф буюриб, байрам тантаналарида бевосита қатнашишди. 22 март куни ҳам жойларда байрам тадбирлари давом этди. Шу кунларда, белгиланган жойларда ҳуқуқбузарликлар, жиноят ёхуд нохушликлар қайд этилмади”, - деди ШИИББ бошлиғи. 

Мавзуга оид