Жаҳон | 21:01 / 22.03.2018
37944
1 дақиқада ўқилади

Туркманистон президенти 80-йиллар хитини ижро этди  (видео)

«Хроника Туркменистана» YouTube-каналида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов «Круг» гуруҳининг «Каракум» қўшиғини ижро этган видеоролиги пайдо бўлди. 

Оммавий ахборот воситалари материал 8 Мартга ёзилганини таъкидлашмоқда. Гурбангули Бердимуҳаммедов ўзи ёзган бир неча композиция ва каверларни ижро этиб, аёлларни байрам билан қутлаган. 

Нима учун 100 минг мартадан ортиқ кўрилган видео энди пайдо бўлганини ҳеч ким билмайди. Бироқ видеороликни томоша қилганлар сони шиддат билан ошиб бормоқда.

 

Мавзуга оид