Жамоатчилик назорати: мобил хабарлар натижасида ҳуқуқбузар ҳайдовчиларга жарималар ёзилмоқда
Тошкентда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш ўз самарасини бера бошлади. Шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг сайтида йўллардаги ҳуқуқбузарликлар бўйича мобил маълумот бериш имкони тақдим этилгани шаҳар кўчаларида қоидабузарликларга қарши курашишда ёрдам бермоқда. ИИВ раҳбари ўринбосари, Тошкент ШИИББ бошлиғи Рустам Жўраев Яккасарой туманида ўтказган очиқ мулоқотида шу ҳақда маълум қилди.
“ЙҲХБ ўз сайтини очди. Унда бир функция киритилган, “мобил мухбир” деган. Ҳайдовчилар автомобилларига ўрнатилган видеоқайд қилиш мосламаси орқали қайд қилинган қоидабузарликни бошқармага тақдим этишлари мумкин. 18 кун ичида 60та шундай видеолавҳа келди. Уларнинг 51таси бўйича ҳолатлар тасдиқланди. Уларга маъмурий баённомалар тузилди. 51 ҳолат бўйича 34 млн сўмлик жарималар солинди”, - дея маълум қилди ШИИББ бошлиғи Рустам Жўраев.
Мавзуга оид
21:13 / 04.07.2022
Қорақалпоғистондаги қурбонларнинг 4 нафари ҳарбийлар бўлгани маълум қилинди
16:29 / 21.10.2021
«2500 нафари оила қурмаган, 43 нафари қамалган» – Рустам Жўраев собиқ тарбияланувчиларнинг интернатдан кейинги муаммолари ҳақида
12:36 / 21.10.2021
“Фарзанд асраб олиш жараёни қийинлиги одамларни бола сотиб олишга мажбур қилмоқда” – Рустам Жўраев
18:03 / 28.07.2021