Жамият | 17:50 / 23.03.2018
9041
1 дақиқада ўқилади

Брюс Уиллис иштирокидаги фильм суратга олиш жараёнида ўт ўчирувчи ҳалок бўлди

Фото: Zuma Press

Актёр Брюс Уиллис ва Алек Болдуин иштирокидаги «Етимлар Бруклини» фильмини суратга олиш ишларида ўт ўчирувчи Майкл Дэвидсон ҳалок бўлди. Ушбу ҳодиса Нью-Йоркда юз берди, деб хабар қилмоқда Reuters.

Яна беш киши, жумладан икки нафар ўт ўчириш хизмати ходими жабрланди.

Ҳодиса кинони суратга олиш ишлари амалга оширилган St. Nick's Jazz Pub тарихий биносида юз берди.

Эдвард Нортон «Етимлар Бруклини»да режиссёр саналади, шунингдек, у роллардан бирини ҳам ижро этмоқда.

Картина продюсерлари рўй берган воқеа туфайли ўз таъзияларини изҳор этишган.

Мавзуга оид