Жаҳон | 17:30 / 23.03.2018
12286
1 дақиқада ўқилади

ЕИда Скрипаль иши бўйича Россияга қарши чоралар қачон қабул қилиниши маълум

Фото: Reuters

Литва президенти Даля Грибаускайтенинг маълум қилишича, Евроиттифоқ давлатларидан баъзилари ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль заҳарланиши юз бергани туфайли Россияга қарши чораларни келаси ҳафтадан жорий этиши мумкин. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Менинг ўйлашимча, миллий чораларни қўллаш келаси ҳафтадан бошланиши мумкин», - дея айтиб ўтди Грибаускайте.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЕИдаги қайси давлатлар россиялик дипломатларни чиқариб юбориши мумкинлиги айтилганди.

Мавзуга оид