Жаҳон | 23:20 / 23.03.2018
4841
2 дақиқада ўқилади

«ВКонтакте» кийим ва сувенирлар дўкони фаолиятига старт берди

Фото: AP Photo

Россиянинг асосий ижтимоий тармоғи ҳисобланган "ВКонтакте" VK Shop онлайн сувенирлар дўконини ишга туширди. Ижтимоий тармоқнинг истаган фойдаланувчиси "ВКонтакте" логоси туширилган майкалар, кофталар ва ўйинчоқларга буюртма бериши мумкин.

Дўконда ижтимоий тармоқ логоси ёки унинг рамзларидан бири — "Спотти" ити ва "Персик" мушуги сурати туширилган кийим ва ўйинчоқлар намойиш қилинган. "ВКонтакте" VK Shop ассортиментини янгилаш ва уни янги моделдаги футболкалар ва свитшотлар, стикерлар, кўкрак нишонлари ва бошқа сувенирлар билан тўлдиришга ваъда берди. Дўкон бутун Россия бўйлаб фаолият юритмоқда, тўловни ҳам карта орқали, ҳам етказиб берилганда нақд шаклда амалга ошириш мумкин. 

"ВКонтакте"нинг маркетинг бўйича директори Александр Кругловнинг сўзларига кўра, барча буюмлар дид ва деталларга меҳр билан ишланган, ҳар бир предметда VK логоси акс этган. Кругловнинг айтишича, аввал ижтимоий тармоқ рамзи туширилган нарсаларни совға тариқасида олиш имкони мавжуд эди, энди эса истаган одам ўз коллекциясини "ВКонтакте" буюмлари билан тўлдириши мумкин.

Мавзуга оид