АҚШ миллий хавфсизлик кенгаши Трампга россиялик дипломатларни чиқариб юборишни маслаҳат берди
АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши Қўшма Штатлар президенти Дональд Трампга Солсберида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг заҳарланиши юз бергани туфайли россиялик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юбориш бўйича тавсия берди. Бу ҳақда CNN телеканали вазиятдан хабардор манбага асосан хабар қилмоқда.
Хабар қилинишича, тавсияда АҚШдан россиялик неча нафар дипломатнинг чиқариб юборилиши лозимлиги айтилмаган – бу рақам кенгаш томонидан кейинроқ эълон қилинади. Шунингдек, маълум бўлишича, Трамп тавсия билан танишиб чиқди ҳамда айни дамда бу борада қарор қабул қилишга чоғланмоқда. Манбанинг маълум қилишича, президент тегишли қарорни яқин вақт ичида қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЕИдаги қайси давлатлар россиялик дипломатларни чиқариб юбориши мумкинлиги айтилганди.
Мавзуга оид
16:42 / 11.11.2024
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42 / 11.11.2024
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024