Футбол агенти Гвардиолани қаттиқ ҳақорат қилди
Машҳур футбол агенти Мино Райола «Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг инсоний хислатларини кескин танқид қилди.
«Гвардиола мураббий сифатида ажойиб мутахассис, бироқ инсон сифатида у мутлақо ноль. У шунчаки қўрқоқ ва ит одам.
У ўзини худди ўтмишдаги руҳонийлардек тутади: «Мен айтган ишни қил, лекин қилганимни қилма». Агар у «Манчестер Сити» билан Европа чемпионлар лигаси ғолиби бўлса, у ўзининг яхши мураббий эканини исботлаган бўлади, бироқ инсон сифатида уни кўргани кўзим йўқ бўлиб қолаверади.
Гвардиола «Барселона»да Златан келган дастлабки кунларда унга исталган масалада мурожаат қилиши мумкинлигини айтган, аммо кейинчалик футболчининг сўровларини шунчаки эътиборсиз қолдираверган. У ҳаттоки Ибра билан салом-алик ҳам қилмай қўйганди.
У худди шу ишини Максвеллга нисбатан ҳам қўллаган. Аслида эса Макс жуда яхши йигит.
Айнан шу сабаб билан бир сафар Златанга «Феррари»сини айнан мураббий ўрнига қўйишини сўрагандим», - дея Райоланинг сўзларини келтиради Mirror.
Мавзуга оид
11:13 / 10.11.2024
«Сити» инқирозда, «Ливерпул» олдинлаб кетди. Кун ўйинлари
13:17 / 06.11.2024
ЕЧЛда сенсациялар куни. «Реал» ва «Сити» ютқазди
12:33 / 03.11.2024
АПЛда сенсациялар куни, Ҳусановда илк қизил. Кун ўйинлари
12:39 / 24.10.2024