Чехия бош вазири «дипломат» ниқоби остидаги россиялик разведкачилар чиқариб юборилишини маълум қилди
Чехия бош вазири Андрей Бабишнинг маълум қилишича, ГРУ собиқ полковниги ва унинг қизи заҳарлангани туфайли россиялик дипломатлар эмас, балки «декларация қилинмаган разведкачилар» чиқариб юборилади. Бу ҳақда у фейсбукда ёзди.
«Дипломат» сўзи чиқариб юбориш нуқтаи назаридан олиб қаралганда нотўғридир. Аслида улар «декларация қилинмаган разведкачилар» деб аталади. Чехияда уларнинг сони Европа бўйлаб энг кўпдир», - дея ёзган Бабиш.
Унинг сўзларига кўра, одамлар агарда «декларация қилинмаган разведкачилар» Чехия учун яхши нимадир қилмоқда деб ўйлашса, қаттиқ янглишадилар.
«Гарчи Буюк Британия Евроиттифоқ таркибидан чиқаётган бўлсада, биз Европа кучли ва бирдам бўлиб қолиши учун барча ишни қилишимиз лозим. Бунинг устига Британия НАТОнинг кўзга кўринган аъзоси ҳамда, Европа ва трансатлантик хавфсизлик нуқтаи назаридан – Чехия учун муҳим ҳамкор. Шунинг учун, яна бир бор қайтараман, Британияни биз қўллаб-қувватлашимиз керак», - дея таъкидлаб ўтди Бабиш.
Шунингдек, у Россия томонининг «Новичок» Чехия ҳудудида ишлаб чиқарилиши бўйича айбловларини рад этди.
Мавзуга оид
15:30 / 24.10.2024
Чехия бош вазири: Украина учун снарядлар сотиб олиш режага мувофиқ кетяпти
16:00 / 18.10.2024
Чехия Украина учун ўқ-дориларни сотиб олишни давом эттиради
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024