Ўзбекистон | 13:11 / 26.03.2018
27062
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда каврак етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси ташкил этилмоқда

Фото: Халқ сўзи

Республикада каврак плантацияларини ташкил этиш ва уларнинг хом ашёсини қайта ташкил ишлаш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда экспорт қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берган.

Қарорга биноан ташкил этилаётган Каврак етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси, шу жумладан каврак плантациясини ташкил этувчиларга плантация ташкил этиш ва хом ашё етиштириш юзасидан методик ёрдам кўрсатиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Қарор билан каврак плантацияларини ташкил этиш параметрлари тасдиқланди.

Хусусан, 2018-2021 йилларда жами 9500 гектар жойга каврак экилиб, ундан 2 550 тонна ҳосил олиниши режалаштирилган.

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимларига икки ой муддатда каврак ўсадиган ҳудудларни хатловдан ўтказиш ва аниқланган захира ер майдонларини доимий фойдаланиш учун уюшма аъзоларига ажратиб берилишини таъминлаш вазифаси юкланди.

Мавзуга оид