Ўзбекистон | 16:38 / 27.03.2018
21168
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон президенти Тошкент конференциясида бир дақиқалик сукут сақлашни таклиф этди

Фото: KUN.UZ

Тошкентнинг муҳташам Форумлар саройида Афғонистонда тинчлик ўрнатишга бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтмоқда. Унинг очилиш маросимида маъруза қилган Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани нутқини ўзбек тилида бошлади. У даставвал қўшни мамлакатда тинчлик ўрнатиш борасида ташаббус кўрсатгани учун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик изҳор қилди.

“Муҳтарам Шавкат Мирзиёев! Биз буюк ўзбек халқининг меҳмондўстлигини қадрлаймиз. Ўзбекистон ҳукумати томонидан Афғонистонда тинчлик ўрнатишга қаратилган халқаро конференция ташкил этилгани муносабати билан ташаккур билдираман”, - деди Ашраф Ғани.

Шундан сўнг, у нутқининг асосий қисмига ўтишдан аввал, Россиянинг Кемерово шаҳрида юз берган фожиа муносабати билан конференцияда иштирок этаётган Россия делегациясига ҳамдардлик билдирди ҳамда ушбу шаҳарда, шунингдек 21 март куни Афғонистон пойтахти Кобулда содир этилган террорчилик қурбонлари хотирасига бир дақиқалик сукут сақлашни таклиф этди. 

Мавзуга оид