Жаҳон | 08:09 / 27.03.2018
28602
1 дақиқада ўқилади

Борис Жонсон Ғарб қандай шартда Россия билан дўст бўлишини айтди

Фото: Сергей Бобылев/ТАСС

Буюк Британия ТИВ раҳбари Борис Жонсоннинг маълум қилишича, Ғарб Россия ва россияликлар билан дўст бўлишни хоҳлайди, бироқ бунинг учун ҳукумат ўзгариши талаб этилади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Жаҳондаги Россия президенти Владимир Путин тасаввур ҳам қилмаган миқдордаги давлатлар биргаликда айтишди: бас! Биз Россия ва россияликлар билан дўстлашишни хоҳлаймиз, аммо ҳозир Россия ҳукумати ўзгариши керак, ҳамда у буни айнан ҳозир қилиши лозим», - дея айтиб ўтди Жонсон.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия Россияга тегишли ва келиб чиқиши шубҳали бўлган мулкларни хатловга олиши хабар берилганди.

Мавзуга оид