Жаҳон | 17:11 / 28.03.2018
10047
1 дақиқада ўқилади
Amazon «Тахтлар ўйини» рақобатчисига 1 млрд доллар сарфламоқчи
Amazon компанияси HBO томонидан яратилган «Тахтлар ўйини» сериали рақобатчиси учун 1 млрд доллар сарфлайди. Бу ҳақда Vanity Fair хабар бермоқда.
Иддао этилишича, гап «Узуклар ҳукмдори»нинг янги версияси ҳақида кетмаяпти. Унинг қиймати 500 млн долларга баҳоланган.
Маълумотларга кўра, Amazon хитойлик фантаст ёзувчи Лю Цисиннинг «Уч тана вазифаси» машҳур китоблар сериясини экранлаштириш борасида музокаралар олиб боряпти. Тахминларга кўра, ҳаммаси бўлиб учта мавсум бўлади.
Айни дамда ҳуқуқлар Youzu Interactive эгаси Линь Цига тегишлидир.
Мавзуга оид
23:26 / 17.09.2024
Amazon ўз ходимларини офисдан туриб ишлашга қайтармоқчи
14:05 / 24.08.2024
Amazon ходими бир ярим йил деярли ишламай, 555 минг доллар маош олди
15:33 / 17.08.2024
Сериал учун рухсат олиб бериш эвазига 20 минг доллар олган шахс ушланди
21:10 / 03.08.2024