Жаҳон | 17:55 / 28.03.2018
6207
2 дақиқада ўқилади

Лукашенко Беларусда Кемерово фожиаси қурбонларига атаб мотам эълон қилди

Фото: president.gov.by

Беларусь президенти Александр Лукашенко 28 март куни давлат байроқларини тушириб қўйиш ва мамлакатда кўнгилочар кўрсатувларни эфирга узатмаслик ҳақида топшириқ берди. Бу ҳақда Росбалт хабар беряпти.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, бундай қарор «Кемероводаги фожиа туфайли 28 март куни умуммиллий мотам эълон қилинган Россия билан бирдамлик тариқасида» қабул қилинди.

«Республика ва минтақавий ОАВ эфирида кўнгилочар дастурлар трансляцияси бекор қилинмоқда. Бундан ташқари, бундай тадбирларни, жумладан одамлар гавжум бўладиган ерларда ўтказишдан тийилиш тавсия этилади», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Кемероводаги "Зимняя вишня" тўрт қаватли савдо марказидаги ёнғин 25 март куни рўй берди. Сўнгги маълумотларга кўра, фожиа оқибатида 64 киши ҳалок бўлган.

Бугун Кемеровода ёнғин оқибатида ҳалок бўлганларнинг дафн маросимлари бўлиб ўтмоқда, улар шаҳардаги тўртта қабристонда дафн қилинади. 

Ёнғин бўйича иш юзасидан беш гумонланувчи қўлга олинди. Улар орасида қўриқлаш хизмати ходими ҳам бор, у, тергов маълумотларига кўра, ёнғин ҳақида сигнал келиб тушганида тизимни ўчириб қўйган.

Мавзуга оид