Жаҳон | 12:45 / 29.03.2018
40714
1 дақиқада ўқилади

Омурбек Бабанов давлат тўнтариши тайёрлашда гумонланмоқда

© РИА Новости / Александр Астафьев

Қирғизистон президентлигига собиқ номзод, ўтган йил кузидаги президентлик сайловларида иккинчи ўринни эгаллаган собиқ депутат Омурбек Бабанов мамлакатда давлат тўнтариши тайёрлаш ҳамда тартибсизликлар уюштиришни режалаштирганликда гумон қилинмоқда.

«Қирғизистон Республикаси Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси Омурбек Бабанов билан боғлиқ жиноий иш бўйича тергов олиб бормоқда», дейилган РИА Новости манбаси хабарида.

«Республика — Ата Журт» партияси етакчиси ўтган йилнинг 15 октябрида ўтказилган сайловда сайловчиларнинг 34 фоиз овозини олиб, амалдаги президент Сооронбай Жээнбековдан кейинги иккинчи ўринни эгаллаганди. Сайловда 11 номзод иштирок этганди.

Мавзуга оид