Тожикистонда бирданига учта ер силкиниши, уларнинг маркази Роғунга яқин ерда бўлган
Бугун эрталаб Тожикистонда бирданига учта ер силкиниши қайд этилди. Барча учта ҳолатда эпицентр Роғундан 7 км узоқликда жойлашган эди.
Тожикистон Фанлар академияси Геофизика хизмати маълумотларига кўра, илк зилзила эрталаб соат 3:54да рўй берган, унинг кучи эпицентрда 5 баллни ташкил этган.
Зилзила маркази Душанбе шаҳридан 102 километр шимоли-шарқда, Роғундан 7 километр шимоли-шарқда бўлган. Ер ости силкиниши марказида унинг кучи 5 баллни ташкил этди, Душанбеда 2-3 баллик ер силкиниши қайд этилди, Роғунда эса – 4 балл, деб хабар берди Тожикистон Фанлар академиясининг Геофизика хизмати.
Иккинчи зилзила Тожикистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 4: 24да содир бўлди. Эпицентр ўша жойда бўлган, ер силкиниши марказида унинг кучи 4 баллни, Роғунда 3 баллни ташкил этган. Душанбеда бу ер ости силкиниши сезилмаган.
Учинчи марта ер силкиниши соат 7:10да содир бўлди. Зилзила маркази ўша жойда қайд этилди - Душанбедан 102 километр шимоли-шарқда, Роғундан 7 километр шимоли-шарқда. Ер ости силкиниши марказида унинг кучи 3-4 баллга тенг бўлди, Душанбеда сезилмаган.
Шу билан бирга, Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология марказининг маълумотларига кўра, зилзила марказида унинг кучи 4,7ни ташкил этди.
Ер силкиниши эпицентри Душанбедан 120 километр шарқда, Мўминободдан 69 километр шимолда ва Роғундан 7 километр шимоли-шарқда бўлган ҳамда 15 километрлик ер тубида жойлашган.
Қурбонлар ва вайроналар йўқ.
Мавзуга оид
22:34 / 11.09.2024
Тожикистон муфтийси ҳужумга учради
21:41 / 10.09.2024
Тожикистон ўз фуқароларига Россияга сафар қилмасликни тавсия этди
15:52 / 09.09.2024
Марокашдаги зилзилага бир йил тўлди. Аҳоли ҳануз чодирларда яшаб, ҳукумат ваъда қилган ёрдамни кутмоқда
07:30 / 09.09.2024