Ўзбекистон | 15:07 / 31.03.2018
23792
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги барча ҳарбий полигонларни модернизация қилиш бўйича топшириқ берди

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари Жиззах вилоятига ташрифининг иккинчи куни “Фориш” тоғ-дала полигонини бориб кўрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси президенти, Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони ҳарбий хизматчиларнинг яшаши, жанговар ўқув машғулотлари ўтказиши учун яратилган шароитлар билан танишди. Панорамали электрон ўқ отиш тренажёри, аскарлар ётоқхонаси, машқ ва саф майдончаларини кўздан кечирди. 

Президент Шавкат Мирзиёев бу ерни намунавий полигонга айлантириш, янги концепция ишлаб чиқиб, мамлакатдаги барча ҳарбий полигонларни модернизация қилиш бўйича топшириқлар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Полигонлар ҳарбий хизматчиларнинг амалий кўникмаларини ошириш билан бирга ғояга хизмат қилиши зарур. Бу ер ифтихор, ғурур, куч, билим маскани бўлиши керак, деди Шавкат Мирзиёев. 

“Фориш” полигони майдони текислик, мураккаб тоғ ва қоялардан иборат. Бу ерда ўтказилаётган тайёргарлик машғулотлари батальон тактик гуруҳларнинг тоғ ва чўл ҳудудларида, фавқулодда ўзгарувчан вазиятларда, ҳар қандай об-ҳаво шароитида топшириқларни тўла бажаришга ўргатади. Жанговар ҳаракатларни ташкиллаштириш ва тактик ҳаракатланиш кўникмаларини ҳосил қилади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Президент ташрифи чоғида 25 хил ўқув-машғулот машқлари намойиш этилди. 

Шавкат Мирзиёев мамлакатда ишлаб чиқарилаётган ҳарбий анжомлар ва аскарларнинг сафар таомларини ҳам кўздан кечирди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Мавзуга оид