Жаҳон | 07:30 / 01.04.2018
104622
2 дақиқада ўқилади

“Толибон” ИШИДга уруш эълон қилди   

Фото: AFP 2018 / WAKIL KOHSAR

Афғонистоннинг “Толибон” ҳаракати ИШИД террорчилик гуруҳига уруш эълон қилди. Бу ҳақда толиблар баёнотига иқтибос келтирган ҳолда афғон оммавий ахборот воситалари маълум қилди.   

“Толибон” баёнотида айтилишича, ИШИД “бу замонавий харижитлар (муртадлар), бешафқат имонсизлар ва ёлланма жангарилар гуруҳи бўлиб, адоват ва нифоқ солади, Афғонистон суннийлари, шиалари ва исмоилийларини бир-бирига гиж-гижлаб бирдамлигини барбод қилишга интилади, имомларни ўлдиради ва муқаддас Ислом динини дунё олдида обрўсизлантиради”. 

Баёнотда таъкидланишича, уруш эълон қилишга ИШИД жангарилари томонидан Жаузжон вилоятидаги Дарзоб уездининг босиб олиниши сабаб бўлди. Бу ерда харижитлар гуруҳи оғир жиноятлар содир этиб, 20 нафар асирга тушган мужоҳидни ўлдириб ўз таъсир доирасини кенгайтиришга уринган.  

Хабарда таъкидланишича, “Толибон” барча тарафдорларини “бундан-буёғига Афғонистоннинг барча жойида ИШИДни қилган ишига яраша жазолаш ва мужоҳидлар учун ўч олишга чақирган”.  

Мавзуга оид