Жаҳон | 09:30 / 01.04.2018
16249
1 дақиқада ўқилади
АҚШнинг Петербургдаги консуллиги биносидан байроқ олиб ташланди
АҚШнинг Санкт-Петербургдаги бош консуллиги биносидан АҚШ байроғи олиб ташланди. Ушбу ҳолат видеоси Ruptly сайтида жойлаштирилган.
Консулликнинг икки ходими 3-қават балконига чиқиб, байроқни туширишган.
АҚШнинг бош консуллигини ёпиш қарори 29 март куни эълон қилинган. Бу Россиянинг Сиэтлдаги консуллиги ёпилиши ва элчихонасининг 48 ходими чиқариб юборилишига жавоб чораси бўлган.
Вашингтон ўз ҳаракатларини Москвани Сергея Скрипаль ва унинг қизи Юлияни заҳарлашда айблаётган Буюк Британия билан якдиллиги билан тушунтирган.
Мавзуга оид
22:03
Трамп дебат ўтказиш ҳақидаги Ҳаррис таклифини рад этди
23:13 / 21.09.2024
Ҳаррис сайлов кампаниясида Трампдан уч баробар кўп маблағ тўплади — ОАВ
20:40 / 21.09.2024
Шимолий Кореяга қочиб ўтган америкалик аскар шармандаларча армиядан ҳайдалгани маълум бўлди
17:10 / 21.09.2024