Фан-техника | 23:40 / 03.04.2018
5407
2 дақиқада ўқилади

“Аэрофлот” қисқа рейсларда ҳам интернетга уланиш хизматини жорий қилмоқда

Фото: Ведомости

“Аэрофлот” компанияси тор фюзеляжли самолётларда парвоз вақтида йўловчиларга интернетга уланишни тақдим қилади.

Компания 81 та самолётини кўнгилочар стриминг тизими ва Wi-Fi тармоқлари билан жиҳозлайди. Буни амалга оширишга танловда “Стэк.ком” компанияси ғолиб бўлган. Шартнома қиймати 52,6 млн долларни ташкил қилади. Аввал интернетга уланишга узоқ масофаларга учувчи кенг фюзеляжли самолётларгина эга бўлган.

Интернетга уланиш Airbus 320 ва 321 самолётларида жорий қилинади, уларни тегишли қурилмалар билан жиҳозлаш 2019 йил охиригача давом этади. Авиакомпания интернетга кириш хизматини 2018 йил июлида ишга туширади.

Компания вакилининг маълум қилишича, интернетга бир соат чекловсиз кириш нархи 800 рублни, бутун парвоз учун эса 1000 рублни ташкил қилади. Интернет тезлиги узоқ масофаларга учувчи самолётлардаги 864 Кб/сониядан фарқли, 10 Мб/сониягача етади. 

Компания паркида ҳаммаси бўлиб  75 та Airbus 320 ва 38 та Airbus 321 бор. Компания бу моделдаги самолётлардан Европа ва Россия ичидаги йўналишлардаги парвозлар учун фойдаланади.

Мавзуга оид