Давлат департаменти Россияга янги дипломатлар юборишни таклиф қилди
АҚШ Давлат департаменти вакилининг маълум қилишича, Россия мамлакатдан аввал чиқариб юборилган дипломатлар ўрнига янгиларини юбориши мумкин. Бу ҳақда CNN хабар қилмоқда.
«Бундай вазиятларда ҳар доим шундай бўлган ва бўлиб қолади, Россия ҳукумати дипломатик миссиядаги бўш позицияларга дипломатлар аккредитацияси борасида мурожаат қилиши мумкин», - дея маълум қилишган Давлат департаментидан.
Вакилнинг таъкидлашича, янги дипломатик аккредитациялар учун ҳар бир мурожаат алоҳида кўриб чиқилади.
«Россия бизни мамлакат ҳудудида ишлаши мумкин бўлган дипломатлар умумий сонини камайтириш ниятида экани ҳақида хабардор этмади. Шунинг учун бизнинг тахминларга кўра, АҚШ мамлакатдан чиқариб юборилган дипломатлар ўрнини эгаллайдиган янгилари аккредитациясига мурожаат йўллаши мумкин», - дея қўшимча қилиб ўтди Давлат департаменти вакили.
Шунингдек унинг таъкидлашича, дипломатик миссиянинг аввалги ходимлари сонини фақат икки томонлама асосда тўлдириш мумкин.
Мавзуга оид
16:42 / 11.11.2024
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42 / 11.11.2024
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024