Иқтисодиёт | 10:47 / 05.04.2018
12006
1 дақиқада ўқилади

Баҳрайндаги янги нефть кони захиралари Россиянинг нефть захираларига тенглиги маълум қилинди  

Фото: Hasan Jamali / AP Photo

Баҳрайнда яқинда очилган нефть кони захиралари ҳажми 80 млрд баррелга баҳоланмоқда. Таъкидланишича, бу ҳажм бутун Россиядаги нефтнинг исботланган захираларига тенг. 

Баҳрайн нефть вазири Муҳаммад бин Халифа ал-Халифанинг айтишича, кон топилган ҳудудда шунингдек газ захиралари топилган: уларнинг ҳажми 280-570 млрд куб метрга баҳоланган.

Ал-Халифанинг айтишича, янги конлардаги нефть ва газ захиралари ҳажми Haliburton нефть корпорацияси ва DeGolyer and MacNaughton консалтинг компанияси баҳоловчилари томонидан тасдиқланган.

Янги кон қиролликнинг ғарбий соҳилида жойлашган. Охирги вақтгача Баҳрайннинг нефть захиралари 125 млн баррелга баҳоланаётган эди.

Бугунги кунда Баҳрайн кунига 45 минг баррель нефть қазиб олади. Мамлакат ОПЕК аъзоси ҳисобланмаса-да, нефть нархини барқарорлаштириш мақсадида уни қисқартириш кўзда тутилган келишувга қўшилган.

Мавзуга оид