Самарқандда йўллар нур қайтарувчи тўсиқлар билан жиҳозланмоқда
Самарқанд вилоятидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлларида транспорт воситаларининг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳаракатланиши ва манёвр қилишида қўшимча қулайликлар яратиш борасида муттасил изланишлар олиб борилмоқда ва илғор хорижий тажрибалар ўрганилиб жорий этилмоқда.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизматининг KUN.UZ’га маълум қилишича, халқаро аҳамиятдаги М39 — Алмати–Тошкент–Термиз автомагистралининг вилоят ҳудудида ўтувчи йўлининг транспорт воситалари қайрилиб олиши учун мўлжалланган қисмларида интерсив нур қайтарувчи 4.2.1 — «Тўсиқни ўнгдан четлаб ўтиш» ва 8.22.1 — «Тўсиқ» йўл белгилари билан жиҳозланмоқда.
Мазкур йўл белгилари куннинг қоронғи пайтида ва ноқулай об-ҳаво шароитларида кўриш масофасининг қисқариши туфайли ҳайдовчига тўсиқни узоқ масофадан пайқаш имкониятини яратади ҳамда тўсиққа бориб урилиш билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг кескин камайишига хизмат қилади.
Ўз мухбиримиз
Мавзуга оид
19:23 / 25.09.2024
Самарқандда қаровсиз ҳолда қуритиб юборилган боғлар масаласи прокуратура назоратига олинди
16:16 / 25.09.2024
Тошкентдан Бухорогача тезюрар поездлар учун янги темирйўл қурилади — президент
19:33 / 24.09.2024
Халқаро миқёсдаги кўзбўямачилик: Самарқандда қуриб ётган учта боғ
12:50 / 24.09.2024