Қаззофий Саркозининг кампаниясини молиялаштиргани тасдиқланди
Ливия етакчиси Муаммар Қаззофийнинг собиқ таржимони Мифтах Миссури давлат раҳбари қандай қилиб Франция собиқ президенти Николя Саркози сайлов кампаниясини молиялаштиргани ҳақида айтиб берди. Бу ҳақда RT хабар қилмоқда.
«2005 йилда Франциянинг ўша пайтдаги ички ишлар вазири бўлган жаноб Николя Саркози Ливияга ташриф буюрди... Саркози 2007 йилда президентликка ўз номзодини қўймоқчи эканини айтган. Ливия етакчиси унга бу яхши хабарлиги, Ливия ва унинг шахсий дўсти Франция президенти бўлганида яхши бўлишини айтди. Қаззофий Саркозига қўллаб-қувватлов ва ёрдам ваъда берди», - дея маълум қилган Миссури.
Унинг сўзларига кўра, Саркози сайловолди штаби вакиллари ливиялик амалдорлар билан учрашув ўтказган. Бу учрашув давомида ҳужжат имзоланган бўлиб, унда Ливия раҳбариятига Саркози кампаниясини қўллаб-қувватлаш учун 50 млн евро ажратиш бўйича илтимос бўлган.
Миссурининг шунингдек қўшимча қилишича, якунда бу сумма Қаззофийнинг кўрсатмаси билан 20 млн еврога қадар пасайтирилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саркози Қаззофий «тўдаси» билан курашишга ваъда берганди.
Мавзуга оид
12:33 / 06.11.2024
БМТ: Йил бошидан бери Ливияда миналар портлаши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди
13:55 / 21.07.2024
Ливия инқирози: Қаззофийнинг сиёсати, ағдарилиши ва ундан кейинги бўлиниш
11:40 / 18.06.2024
Ливиянинг 42 йиллик диктатори. Муаммар Қаззофий нима учун ўлдирилганди?
08:50 / 06.11.2023