Жаҳон | 12:20 / 08.04.2018
36520
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Абдил Сегизбаевни Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (ГКНБ) раиси лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонини имзолади.
24.kg хабарида қайд этилишича, Сегизбаев махсус хизмат раҳбарлигидан истеъфога чиқиш бўйича ариза берган ва унинг истеъфоси қабул қилинган.
Шунингдек, Қирғизистон президенти Сегизбаевнинг ўринбосарларидан бири, Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг Таҳлил ва прогнозлар хизматлари директори Болот Турарович Суюмбаевни ўз аризасига кўра ишдан бўшатган.
Мавзуга оид
20:44 / 26.09.2024
Садир Жапаров Асқар Акаевнинг Қирғизистон президенти лавозимида қилган учта асосий хатосини айтди
09:55 / 25.09.2024
Саидикром Ниёзхўжаев Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси этиб тайинланди
20:32 / 24.09.2024
Қирғизистонда Асқар Акаевга собиқ президент мақомини қайтариш рад этилди
18:49 / 20.09.2024