Жаҳон | 20:14 / 09.04.2018
6316
1 дақиқада ўқилади

Apple асосчиларидан бири Facebook’ни тарк этди

Фото: reuters

Apple асосчиларидан бири Стив Возняк Facebook ижтимоий тармоғини тарк этишини эълон қилди. Бу ҳақда Business Insider нашри хабар бермоқда.   

Вознякнинг айтишича, Facebook ўз фойдаланувчиларининг дахлсизликка ҳуқуқларини ҳурмат қилмайди.

“Одамлар Facebook’га ўз ҳаётларининг ҳар бир деталини ишонадилар, Facebook эса бу орқали пул ишламоқда. Бу даромад фойдаланувчи маълумотига тўлиқ боғлиқ бўлади, бироқ фойдаланувчининг ўзи бунга жавобан ҳеч нарса олмайди”, деб айтган Возняк.

Унинг қўшимча қилишича, Apple Марк Цукербергнинг ижтимоий тармоғидан фарқли, фойдаланувчилар ортидан эмас, балки ўз маҳсулотларидан пул топади. 

Facebook 50 млн фойдаланувчиси ҳақидаги шахсий маълумотларнинг четга чиқиб кетишида айбланмоқда.

Мавзуга оид