Жамият | 16:25 / 09.04.2018
14387
1 дақиқада ўқилади

Бўз ва Улуғнор тумани профилактика инспекторларига хизмат сумкалари топширилди

Фото: KUN.UZ

Андижон вилоят ички ишлар бошқармаси ходимларнинг иш фаолиятини такомиллаштириш учун ўзига хос янгилик жорий этди. Бошқарма томонидан таянч пунктлари инспекторларига хизматда фойдаланиш учун қулай ва барча анжомларга эга сумкалар берилди.

8 апрель куни Бўз туманида ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи Абдувоҳид Исмоилов раислигида вилоят ИИБ ходимлари билан “Жиноятчиликни барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар” муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда мазкур йўналиш бўйича вилоятда 2018 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Йиғилиш сўнгида Бўз ва Улуғнор тумани таянч пунктлари инспекторларига хизмат сумкалари топширилди.        

KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон

Мавзуга оид