Спорт | 19:38 / 09.04.2018
31087
1 дақиқада ўқилади

Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг чиройли гол аниқланди

Фото: Архив фото

1986 йили Мексикада ўтказилган жаҳон чемпионатида, мезбонлар ҳужумчиси Мануэль Негрете томонидан Болгария (2:0) дарвозасига киритилган тўп мусобақа тарихидаги энг чиройли гол деб топилди.

Фейсбук ижтимоий тармоғидаги ЖЧ-2018 саҳифасида ўтказилган сўровномада мухлислар 32та голдан бирига овоз бериш имкониятига эга бўлишди. Натижада, Негрете финалда бразилиялик Эдернинг 1982 йилги мундиалда СССР (2:1) дарвозасига урган голини ортда қолдирди.

Мавзуга оид