«Ал-Қоида» 11 сентябрь теракти ғоясини «Юлдузлар жанги»дан олган бўлиши мумкин
Ёзувчи Маргарет Этвуд Variety нашрига берган интервьюсида АҚШда 2001 йилнинг 11 сентябрь куни юз берган теракт бўйича ноодатий тахминни билдирди. «Хизматкор аёл ҳикояси» муаллифининг ишонч билдиришича, «Ал-Қоида» террорчилик ташкилоти самолётларни эгизак-минораларга йўналтириш ҳақидаги ғояни «Юлдузлар жанги» космик киносагасидан олган.
Этвуднинг эслатишича, 2000 йилда «Хизматкор аёл ҳикояси» бўйича опера премьераси бўлиб ўтган, у кўпларга маълум бўлган объектлар, жумладан эгизак-минораларнинг портлатилиши тасвирланган ролик билан бошланган. «Бироқ улар бу ғояни менинг операмдан эмас, балки «Юлдузлар жанги»дан олишган», - дея аниқлик киритди ёзувчи. Унинг билдиришича, 3000 киши ҳаётига зомин бўлган ушбу терактларни содир этганлар шу фильмдан илҳомланганига ҳақиқатдан ҳам ишонади.
«Биринчи фильм ёдингиздами? Самолётда бўлган икки йигит ниманингдир ўртасига келиб урилади ва уни портлатади? Фарқ битта нарсада: «Юлдузлар жанги»да улар қочиб қолишга улгуради», - дея айтиб ўтди Этвуд Люк Скайуокер космолётда Ўлим юлдузига келиб урилиши билан боғлиқ эпизодни ёдга олиб.
Мавзуга оид
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
10:10 / 02.11.2024
«Крокус»даги теракт: ишда тўрт нафар янги айбланувчи пайдо бўлди
22:10 / 25.10.2024
Туркия пойтахтида теракт уюштирганларнинг шахси аниқланди
01:02 / 24.10.2024