Ўзбекистон | 18:50 / 11.04.2018
73853
2 дақиқада ўқилади

Интернетда кескин фикрлари билан танилган имом ишдан олинди

Шермурод Тоғай

Тошкент шаҳридаги «Дўмбиробод»  масжиди имом-хатиби Шермурод Тоғай (Алишер-домла) ишдан олинди.

Жамоатчиликка ўзининг ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги ва кескин фикрлар билдириши билан маълум бўлган бу имом 30 март куни вазифасидан озод этилган.

Ўзбекистон Мусулмонлар идорасидаги манбанинг «Kun.uz»га маълум қилишича, идоранинг Котибият бўлими мудири Улуғбек Султонов ва бўлим ходими Мубашшир Аҳмад ҳам Шермурод Тоғай билан бир кунда лавозимидан озод этилган.

Ҳозирда ушбу истеъфоларнинг аниқ сабаби маълум қилинмаган.

Шермурод Тоғай ўрнига Саидбакир Довудов «Дўмбиробод» масжидига имом этиб тайинланган.

Қайд этиш керакки, бу 3 мулозим ҳам ижтимоий тармоқда фаол саналади. Хусусан, март ойи охирида Шермурод Тоғай Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раҳбариятини танқид қилганди. У шунингдек, март ойи бошида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитани жума маърузаси вақтида танқид остига олганди ва Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раҳбариятидан истеъфога чиқишни талаб қилганди.

Мавзуга оид