Ўзбекистон | 12:11 / 12.04.2018
46365
2 дақиқада ўқилади

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига янги раҳбар тайинланди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туман ҳокими Шерзод Кудбиев Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг янги вазири этиб тайинланди. Бу маълумот «Kun.uz» манбаси томонидан тасдиқланган.

Кудбиев бироз аввалроқ Фермер хўжаликлари кенгаши раиси лавозимига ўтказилган Актам Ҳайитовнинг ўрнини эгаллади.

Кудбиев ўз вақтида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигида ишлаганди.

Шерзод Кудбиев 1981 йил 12 апрелда Фарғонада таваллуд топган, — Фарғона политехника институти битирувчиси (мутахассислиги: молия ва кредит) ҳисобланади.

У 2007−2010 йилларда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигида турли лавозимларда фаолият кўрсатган, 2010−2012 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган департаменти етакчи мутахассиси, 2012−2015 йилларда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий маркази директори бўлган.

2015 йилдан 2016 йил сентябрига қадар, Мирзо Улуғбек тумани ҳокими бўлишидан олдин — Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатган.

Мавзуга оид