КҚТТ Британияга Скрипаль иши бўйича хулосаларини топширди
Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилот (КҚТТ) вакиллари Буюк Британия раҳбариятига Солсберида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланиши бўйича иш юзасидан ўтказилган суриштирув натижаларини топширди. Бу ҳақда Daily Mail хабар қилмоқда.
«Ўрнатилган амалиётга мувофиқ, улар бизга мурожаат билан чиққан давлатга бўлгани каби, ҳисоботнинг якуний версиясини тақдим этишди», - дея маълум қилди Британия Ташқи ишлар вазирлиги вакили.
Хабар берилишича, ҳужжатда тилга олинган хулосалар Тошкент вақти билан соат 16:00да эълон қилиниши кутилмоқда. Шунингдек, улар Кимёвий қурол бўйича конвенция иштирокчи давлатлари орасида тарқатилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ Юлия Скрипаль қаерда эканини аниқлаганди.
Мавзуга оид
21:52 / 17.09.2024
Буюк Британия ноқонуний миграцияга қарши курашга 75 млн фунт ажратади
20:09 / 14.09.2024
Британияда аёл фарзандини «икки марта туғди»
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
22:17 / 10.09.2024