Шанхайда роботлар томонидан бошқарилувчи банк бўлими очилди
Хитойнинг йириклиги бўйича иккинчи рақамли банки China Construction Bank Шанхайда мижозларга хизмат кўрсатишга тўлиқ роботлар жавоб берувчи бўлимини очди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар бермоқда.
Майдони 165 квадрат метрни ташкил қилувчи банк бўлими Хуанпу туманида жойлашган бўлиб, автоматлаштирилган “ақлли” робот-кассирлар билан жиҳозланган. Роботлар ёрдамида ҳисоб рақам очиш, пул ўтказмаси жўнатиш, валюта айрибошлаш, олтинга инвестиция қилиш ва активларни бошқариш бўйича хизматлар олиш мумкин.
Банкка киришда мижозларни “мулойим” робот кутиб олади. У овозни таниш тизими ёрдамида мижознинг саволларига жавоб бера олади. Робот мижознинг банкка биринчи ташрифи вақтида унинг ҳужжатларини сканер қилади ва кейинчалик уни юзни таниш тизими орқали таний олади.
Янги бўлим нақд ва нақдсиз операцияларнинг 90 фоизини уддалай олади. Маслаҳатчи ёрдами керак бўлиши мумкин бўлган бадавлат мижозлар учун бўлимда мижозлар билан ишлаш бўйича менежерлар билан видеоалоқа хонаси мавжуд.
Банк бўлими роботлар томонидан бошқарилишига қарамай, унда роботлар муаммоларга дуч келса, мижозларга ёрдам кўрсатишга шай турган инсонлар ҳам ишлайди.
China Construction Bank’да таъкидланишича, банкнинг техникага яхши тушунувчи мижозлар кўз олдида жозибадорлигини ошириш ва ходимларга харажатларни камайтириш мақсадида банкнинг 360 та бўлимида 1600 та шундай “ақлли” машиналар ўрнатилган.
Мавзуга оид
08:50 / 20.09.2024
Солиқ қўмитаси икки банкни жавобгарлик чоралари тўғрисида огоҳлантирди
08:40 / 19.09.2024
Учта банкнинг 148 ходими тадбиркорлик билан шуғуллангани аниқланди
17:46 / 12.09.2024
Ипотекабанкнинг хусусийлаштирилиши: давлат блокловчи улушидан воз кечган
20:42 / 10.09.2024