Покистон собиқ бош вазири Навоз Шарифга сиёсат билан шуғулланиш умрбод тақиқланди
Покистон Олий суди жума куни мамлакат собиқ бош вазири Навоз Шарифга сиёсат билан шуғулланишни умрбод тақиқлади. Бу ҳақда маҳаллий Dawn нашри хабар бермоқда.
Нашр хабарига кўра, суд қарори ушбу сессияда бўлган барча беш судья томонидан бир овоздан қабул қилинган.
Аввалроқ Покистон Олий суди Навоз Шарифни “Покистон мусулмонлар лигаси” партияси етакчиси лавозимидан четлаштирганди.
2017 йилнинг июлида Покистон Олий суди Шарифни мамлакат бош вазири лавозимидан четлаштирди. Бунга “Панама ҳужжатлари” сабаб бўлди. Унинг кўрсатишича, бош вазир фарзандлари офшор фирмаларга эгалик қилган. Олий суд комиссияси қошидаги махсус тергов гуруҳи томонидан ўтказилган дастлабки суриштирув ўтган йилнинг ёзида якунига етди, ҳамда шундан кейин Олий суд комиссияси шу асосда жиноий иш қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилди.
Мавзуга оид
21:12 / 22.09.2024
Покистонда Россия элчиси кортежидаги автомобил мина билан портлатилди
12:50 / 21.09.2024
Покистон Ўзбекистон иштирокидаги халқаро транспорт йўлагини ташкил этиш бўйича меморандумни имзолади
14:10 / 10.09.2024
Нидерландияда қотилликка ундаганликда айбланган икки покистонлик судланди
12:27 / 21.08.2024