Жаҳон | 20:24 / 13.04.2018
19797
1 дақиқада ўқилади

Россиялик махсус хизматлар Скрипаллар ортидан камида 5 йил кузатув олиб боргани маълум қилинди

Фото: ukr.media/Global Look Press

Буюк Британия бош вазирининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Марк Седвилл Россия махсус хизматлари Россия Бош разведка бошқармасининг (ГРУ) собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия ортидан камида 5 йил кузатув олиб боришганини маълум қилди. Бу ҳақда твиттерда Press Association маълум қилди.  

Таъкидланишича, Седвилл бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенбергга мактубда маълум қилган.

“Россиялик махсус хизматлар собиқ агент Сергей Скрипаль ва унинг қизи ортидан камида 5 йил кузатув олиб борган”, деб айтилган хабарда.

Мавзуга оид