Жаҳон | 11:53 / 16.04.2018
60223
2 дақиқада ўқилади

«Сўкиниш. Кўп сўкиниш». Трамп Европа давлатларидан чиқариб юборилган россиялик дипломатлар сонини эшитгач ғазабга минган

Фото: REUTERS/David Becker

АҚШ президенти Дональд Трамп Европа давлатлари Қўшма Штатларга қараганда камроқ россиялик дипломатларни чиқариб юборгани ҳақида эшитиб, дарғазаб бўлган. Бу ҳақда The Washington Post америкалик номи ошкор этилмаган манбаларга асосан хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, Трамп Европа мамлакатлари билан бирдам эканини кўрсатмоқчи бўлган, бироқ ўзига етакчи ролни олмоқчи эмас эди. У рақамлар бир-бирига яқин бўлишини хоҳлаган. Америка томони 60 нафар дипломатни чиқариб юборгани, Франция ва Германия эса 4 нафардан дипломатни чиқариб юбораётгани маълум бўлгач, Трамп «портлаган». Маъмурият ходимлари Европа давлатларини тарк этган дипломатларнинг умумий сони тахминан 60 нафар эканига эътибор қаратишган.

«Мени умумий сон қизиқтирмайди!» - дея бақирган Трамп.

Манба сўзларига кўра, президент рўй берган воқеа туфайли жуда дарғазаб бўлган ва кўплаб ҳақоратли сўзларни айтган.

«У сўкинди. Жуда кўп сўкинди», дейди манба.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия бош вазири Тереза Мэй Украина президентига мамлакатдан россиялик 13 дипломат чиқариб юборилгани учун миннатдорлик билдириб, бу ҳаракат давлат раҳбарияти коллектив хавфсизлик манфаатларига содиқ эканидан дарак беришини айтганди

Мавзуга оид