Шавкат Мирзиёев: Шу йил атом станцияси қурилиши бошланиши бўйича ҳужжатларни имзолаймиз
Ўзбекистон 2018 йилда Россия билан республика ҳудудида атом электр станциясини (АЭС) қуриш бўйича ҳужжатлар имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев маълум қилди, деб ёзмоқда ТАСС.
«Ўйлашимча, бу йил биз атом станцияси қурилишининг бошланиши бўйича ҳужжатларни имзолаймиз», - дея айтиб ўтган президент Қандим газ комплексининг иш туширилиш маросимида.
Ўзбекистон ва Россия 2017 йил 29 декабрда атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича ҳамкорлик битимини имзолади. Ҳужжат бир қатор соҳаларда, жумладан, республикада АЭС қурилиши ва уран конларини ўзлаштириш бўйича биргаликда ишлашни назарда тутади.
Росатом раҳбари Алексей Лихачев 2017 йилнинг декабрь ойининг охирида Тошкентга қилган амалий ташрифи чоғида Россия Федерацияси Ўзбекистонга республика ҳудудида ВВЭР-1200 типли блокларга эга атом электр станциясини қуриб беришни таклиф қилгани ҳақида хабар берганди. Унинг сўзларига кўра, гап икки блокли атом электр станцияси ҳақида кетмоқда.
2017 йил 2 ноябрда Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи чоғида Россия-Ўзбекистон музокаралари якуни бўйича «Росатом» давлат корпорацияси билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми, шунингдек, «ТВЭЛ» АЖ (Росатом тузилмасига киради) ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ядро физикаси институти ўртасида ВВР-СМ тадқиқот реакторига ядровий ёқилғи ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Росатом» Ўзбекистон билан мамлакатда атом электр станциясини қуриш имкониятини муҳокама қилаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
11:40 / 19.10.2024
Японияда биринчи марта 50 йилдан ортиқ ишлаётган АЭС реактори фаолиятига рухсат берилди
20:20 / 16.10.2024
АЭС дирекцияси раҳбари: Ишлатилган ядро ёқилғиси Россияга олиб кетилади
15:00 / 14.10.2024
Франция радиоактив чиқиндиларни қозон ва вилкаларга айлантиришни режалаштирмоқда
20:57 / 08.10.2024