Москвага кетган Бобуржон соғайиб Ўзбекистонга қайтди
Шу йилнинг 27 январида туғма юрак порогидан азият чекаётган норасида ҳамюртимиз Бобуржон Қўлдошалиевнинг Россияда жарроҳлик амалиёти ўтказиши учун сайтимизда хайрия акцияси ташкил этилган эди.
Қисқа фурсатда керакли маблағ йиғилиб, 2018 йил 2 март куни Бобуржон ота-онаси билан Самарқанддан Москвага кетгани ҳақида хабар берилганди.
Бизга маълум қилишларича, Бобуржон жарроҳлик амалиётларини муваффақиятли ўтказиб, туғма юрак нуқсонидан қутулиб, 2 апрель куни ватанига қайтган. Айни вақтда у соғ-саломат.
Бобуржоннинг ота-онаси KUN.UZ сайтига мурожаат қилиб, сайт мисолида хайрия акциясида маънан ва моддий ёрдам қўлини чўзган барча юртдошларига чуқур миннатдорчилигини изҳор қилишди.
Яратгандан сўрайдиганимиз шуки, Бобуржон ҳам солиҳ фарзандлардан бўлиб вояга етсин, элу-юртига садоқат билан хизмат қиладиган комил инсонлардан бўлсин!
Мавзуга оид
09:54 / 20.09.2024
Самарқандда қизларни Ўмон давлатига фоҳишаликка жўнатган аёлларга суд ҳукми ўқилди
12:16 / 14.09.2024
Самарқандда ОИИБ бошқарувчилар кенгаши йиллик йиғилиши ўтказилади
17:12 / 13.09.2024
Самарқандда мактабда қарта ўйнаган директор ишдан олинди
22:29 / 12.09.2024