Жаҳон | 21:40 / 23.04.2018
10569
1 дақиқада ўқилади

Арманистон бош вазири лавозимида Саргсяннинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди 

Фото: Yerevan.Today

Арманистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Карен Карапетян бош вазир лавозимини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлар маҳкамасининг навбатдан ташқари йиғилиши якунлангандан кейин эълон қилинди.   

Карапетян бу лавозимни аввал ҳам, Саргсяннинг сайланиши олдидан, 2016 йил сентябрдан 2018 йил 17 апрелгача эгаллаган.

Серж Саргсян мамлакатда унинг бош вазир лавозимига сайланишига қарши намойишлар бошлангандан 10 кун ўтиб, 23 апрелда бу лавозимдан кетишини маълум қилди. “Юзага келган вазият бир нечта ечимга эга, мен улардан бирортасига тўғри келмайман. Бу меники эмас. Мен мамлакат раҳбари, бош вазир лавозимини тарк этаман”, деб айтган Саргсян.

Мавзуга оид