"Уйда ёлғиз"нинг замонавий муқобили: австралиялик бола онасидан аразлаб Балига ёлғиз учиб кетди
Сиднейда яшовчи 12 ёшли бола онаси билан жанжаллашиб қолиб, ота-онасининг кредит картасини олди ва бувисини алдаб, Балига учиб кетди. Гап шундаки, онаси унинг Балига парвоз қилишига рухсат бермаган ва бунинг натижасида улар жанжаллашиб қолишган. A Current Affair кўрсатувида австралиялик бола тарихи сўзлаб берилди.
Дрю (боланинг исми журналистлар томонидан ўзгартирилган) Австралиянинг бир неча авиакомпанияси болаларга ота-онасиз саёҳат қилишга рухсат беришини олдиндан аниқлаган. У онлайн-чипта харид қилиб, кийимларини йиғган ва ота-онасига мактабга кетаётганини айтган. Бунинг ўрнига у аэропортга йўл олган ва Ғарбий Австралия штати пойтахти ҳисобланган Перт шаҳрига, у ердан эса - Балининг асосий шаҳри Денпасарга парвоз қилган.
Дрюнинг сўзларига кўра, ундан фақат бир марта - Пертда қўниш вақтида нима учун ёлғиз саёҳат қилаётганини сўрашган. "Мендан шунчаки мактаб гувоҳномаси ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномамни сўрашди", - дейди у. Теширувдан сўнг у ўз саёҳатида давом этди.
12 ёшли бола Балига ташрифига олдиндан тайёргарлик кўрган: у All Seasons меҳмонхонасидан номер банд қилган. Жойлашув пайтида у тез орада опаси келишини айтган. Манбада унинг қанча вақт саёҳат қилганига аниқлик киритилмаган.
Мактаб маъмурияти боланинг ота-онасига қўнғироқ қилиб, унинг дарсларда қатнашмаганини маълум қилган. Боланинг онаси ўғли Балида эканидан хабар топган ва у ерга қараб йўл олган. "Унинг саёҳатга кетганидан хабар топганимиздаги ҳис-туйғуларимни таърифлашга сўз ожиз", - дейди она. Дрю эса қилган ишидан ҳеч ҳам афсусда эмас.
Мавзуга оид
17:26 / 13.11.2024
Балида вулқон отилиши туфайли 20 дан ортиқ халқаро рейслар бекор қилинди
18:59 / 11.11.2024
Император пингвини илк бор Австралия соҳилларига қадар сузиб борди
22:21 / 09.11.2024
Австралия пляжларида очликдан қийналган минглаб бўронқушлар жасади пайдо бўлди
23:05 / 07.11.2024