Бухорода «Миллий ўйинлар фестивали» ўтказилди
Бухоро шаҳрининг «Арк» қўрғони майдонида «Миллий ўйинлар фестивали» бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Facebook'даги саҳифасида шу ҳақида хабар берилди.
Фестивалда Бухоро шаҳри ва вилоятлар аҳолиси, коллеж ва умумтаълим мактаблар ўқувчилари иштирок этишди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, халқ ўйинлари ҳамиша кишиларга шодлик, қувонч улашиб келган. Фестивалда ҳам худди шундай кўплаб ўзбек миллий ўйинлари ташкил этилиб, уларда ғолиб чиққан иштирокчилар совғалар билан тақдирланишди.
Миллий ўйинлар фестивали чарчоқни ёзиш, кўнгилдаги ғуборни кетказиш, ҳордиқ чиқариш, миллий урф-одатлар ва анъаналарни сақлаш ҳамда ички туризмни ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.
Таъкидлаш жоизки, Бухоро шаҳрида ташкиллаштирилган Миллий ўйинлар фестивали ва унинг доирасидаги маданий тадбирлар хорижий сайёҳларда катта таассурот қолдирди.
Мавзуга оид
07:50 / 21.09.2024
Ўзбекистонда 263 дона қадимий тангани Туркияга яширинча олиб кетаётган шахс ушланди
20:50 / 17.09.2024
Россиялик блогер Ўзбекистон поездидаги саёҳатни «ҳақиқий синов» деб таърифлади
13:54 / 10.09.2024
2025 йил сентябр ойида Бухоро биенналеси ташкил этилади
20:34 / 31.08.2024