Дубайдаги Queen Elizabeth II лайнери бортида 244 та номерли меҳмонхона очилди (фотожамланма)
Дубайдаги Британия қироллик лайнери бортида 244 та номер, ресторанлар, дўконлар, кинотеатрлар, казино ва гольф майдонига эга беш юлдузли меҳмонхона очилди.
Кема реставрациясида дизайнерлар максимал даражада қадимий мебель ва бошқа оригинал деталларни сақлаб қолишга ҳаракат қилишган, шу билан бирга, кема энг янги технологиялар билан жиҳозланган. Борт ресторанларидан бирида 1969 йилги рецептлар бўйича Британия таомлари сотилади.
Queen Elizabeth II 1967 йилда сувга туширилган, ўшандан буён у машҳур кишилар ва монархлар кўп марта саёҳат қилган дунёдаги энг машҳур сайёҳлик лайнери ҳисобланган.
Кема фаолияти тўхтаганидан сўнг CFC меҳмонхоналар тармоғи кемани сотиб олиб, уни БААга йўллаган.
Кема модернизациясига 10 йил ва 500 миллион доллар сарфланган.
Мавзуга оид
12:15 / 21.08.2024
Конгода бортида 300 нафар йўловчи бўлган кема чўкиб кетди
09:20 / 27.04.2024
Яман ҳусийчилари Қизил денгиздаги кемаларга яна ҳужум қилди
12:44 / 08.04.2024
Яман қирғоқлари яқинида яна иккита кема ҳужумга учради
23:36 / 26.03.2024