АҚШ сенаторлари банклардан россиялик олигархлар ҳақидаги маълумотни очиқлашни талаб қилишди
Америкалик сенаторлар Шелдон Уайтхаус ва Жинн Шахин жаҳондаги энг йирик банклардан россиялик олигархлар билан алоқалари тўғрисидаги маълумотни очиқлашни талаб қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, сенаторларнинг тегишли хати АҚШдаги учта банк: Bank of America Corp, JPMorgan Chase ва Citibank’га, шунингдек Европадаги Barclays, Deutsche Bank, UBS, HSBC ҳамда Credit Suisse’га юборилган.
«Россиядаги кўплаб олигархлар уларнинг бойлиги ва ўз давлатига бўлган муносабати эътиборга олинса, сиёсий таъсирга эга, ёки бунга қодирдир», - дейилади сенаторларнинг мактубида.
Аниқлик киритилишича, банклар беш йил давомида «Кремль рўйхатидан» бўлган исталган шахснинг назоратидаги ҳисоблар борлигини текширувдан ўтказгани бўйича хабар бериши лозим.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россияда олигархлар йўқлиги ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
16:42 / 11.11.2024
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42 / 11.11.2024
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024